RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

“Металлург” навбатдаги назорат баҳсини Қозоғистон жамоасига қарши ўтказди Новости

“Металлург” навбатдаги назорат баҳсини Қозоғистон жамоасига қарши ўтказди

Бекободнинг “Металлург” клуби айни пайт Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда.

Андрей Шпилов бошчилигидаги жамоа аъзолари бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Қозоғистоннинг “Қайсар” жамоасига қарши кечган ўйинда жанговар дуранг (2:2) қайд этилди. 

Учрашувнинг 11-дақиқасида “Қайсар” футболчиси Фортес ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида Пешич натижани 0:2 ҳолатига келтирди. Иккинчи таймни бекободликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. 53-дақиқада Станислав Андреевнинг ўзатган тўпини Саламат Қутибоев дарвозага жойлаб қўйди. Орадан ўн дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди, бу галги гол муаллифи ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Мурод Бобожонов бўлди. Унинг голига Абдураҳмон Абдулҳақов ассистлик қилди.

“Металлург” – “Қайсар” 2:2.

Голлар: Фортес (11), Пешич (45), Саламат Қуттибоев (53, пас Станислав Андреев), Мурод Бобожонов (63, пас Абдураҳмон Абдулҳақов).

“Металлург”: 35. Акмал Турсунбоев, 28. Станислав Андреев, 21. Камолиддин Тожиев, 5. Аббос Отахонов, 22. Шаҳзобек Ғофурбеков, 55. Акбар Исматуллаев, 33. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 18. Ихтиёр Тошпўлатов, 19. Евгений Чумак, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев.

“Қайсар”: Исломқулов, Граф, Шумских, Толегенов, Каиров, Нарзилдаев, Тагиберген, Парагулов, Фортес, Пешич, Колев.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика