RU

Последние новости

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  23 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба Новости

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба

Жума куни Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрайдаги ўқув-машғулот маскани машғулот майдонида янги мавсум олдидан сўнгги кўрик учрашувини ўтказди.

Рақиб ўтган мавсум чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Қизиқарли, муросасиз руҳда утган учрашувда бекободликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал этувчи голни пойтахт вилояти вакиллари стандарт вазиятдан киритишди. 74-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Аббос Отахонов боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширди.

Бекободликлар рақиблари дарвозасини шундан кейин ҳам ишғол этишга муваффақ бўлишганди. Бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг киритган голини қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади ва инобатга олмади. Бундан ташқари ҳам бекободликлар яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида учрашув қаҳрамонларидан бири сифатида “Металлург” посбони – Зафар Сафаевни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Боиси у камида уч-тўрт вазиятда жамоасини муқарра голлардан сақлаб қолди. Икки марта эса тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Мураббийлар шу куни “Металлург” таркибида шуғулланаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика