RU

Последние новости

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  2 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  8 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  4 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  389 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  32 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди Новости

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Андижон" клубига қарши тўп суради. Бекободликлар водий сари эртага йўлга чиқишади.

Айни пайтда жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Чемпионат якунига етган сари ўйинлар янада муросасиз, қизғин тус олмоқда. Барча клубларга очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бир пайтда айниқса аутсайдерларга қарши ўйин оғир кечишини бекободликлар яхши билишади. Шу боисдан ҳам мураббийлар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларга зўр беришмоқда. Мураббийлар қўл остидаги ўйинчиларнинг барчаси бўлғуси учрашувда майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Ўзбекистон U-19 жамоасига жалб этилган Исломжон Қобилов ҳамда Жавоҳир Эсонқуловлардан ташқари. Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги термада И.Қобилов ҳар иккала ўйинда майдонга тушган бўлса, Ж.Эсонқулов Австралияга қарши кечган ўйиннинг иккинчи таймида заҳирадан майдонга тушди.

Мазкур жамоалар бугунгача 33 та учрашув ўтказишган ва шулардан 14 тасида "Металлург", 11 тасида "Андижон" жамоаси ғалаба қозонган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Критилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи - 59:51, бекободликлар фойдасига. Жамоаларнинг биринчи даврада Бекободда ўтказилган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар томонидан киритилган голларга Исломбек Исоқжонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Айни пайтда "Металлург"нинг асосий таркиби 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ёшлар таркибида 44 очко бор ва улар "Пахтакор", "Навбаҳор" ёшлари билан иккинчи-тўртинчи ўринларни бўлашиб туришибди.

Андижондаги учрашувни олий тоифали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Абдувосилов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Анатолий Рубаков, ҳакамлар бригадасининг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсумда “Андижон” иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Сафарда ўтказилган ўйинларнинг биринчисида “Андижон” “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида бой бериб қўйган бўлса, Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Металлург” эса бу ҳакам бошқарувида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда дуранг ўйнаган – 0:0.


«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика