"Металлург" иккинчи учрашувда мағлубиятга учради
21 фев 2014 20:26
Новости
"Металлург" иккинчи учрашувда мағлубиятга учради
Бекободнинг “Металлург” жамоаси 20 февраль куни хориж сафарига режалаштирилган иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Пайшанба кунги рақиб Украина чемпионати биринчи лигаси вакили Харьковнинг “Гелиос” жамоаси бўлди.
Ушбу учрашувда "кончилар" 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда "Металлург"нинг ягона голи пенальтидан киритилди ва бу гол муаллифи Ҳикмат Хошимов ҳисобига ёзилди.
“Металлург”нинг 22 февраль кунги учинчи ўйинда рақиби Арманистон чемпионатида 14 учрашувда 19 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бораётган “Бананц” жамоаси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Металлург” Туркияда биринчи ўйинни Россиянинг “Сибирь” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бекободликлардан ягона голни Мирғиёс Сулаймонов киритган.

Комментарии