RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  1 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

"Металлург" футзал клуби тўп сурадиган объект таъмирдан чиқарилиши керак Новости

"Металлург" футзал клуби тўп сурадиган объект таъмирдан чиқарилиши керак

Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи "Металлург" клубига ташрифи давомида "Ёшлик" спорт мажмуасида бўлди.

Мазкур мажмуада "Металлург" футзал клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказади. Унда, шунингдек, бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтади. Мажмуа футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати учрашувларининг минимал талабларига жавоб беради. "Металлург" футбол клуби раҳбариятининг айтишича, мавсум аввалида зал қопламаси таъмирланган, унинг деворларида эса бирламчи пардозлаш ишлари олиб борилган.

Бироқ айни вақтга келиб "Ёшлик" спорт мажмуасининг ҳолатида салбий ўзгаришлар бор. Косметик таъмирнинг ўзи билангина муаммо ҳал бўлиб қолмаган. "Металлург" футзалчилари тўп сурадиган объект қолган клубларники билан солиштирганда яхшироқ бўлиши мумкин. Бироқ ПФЛ талабни нисбий кўринишда қўймайди.

2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинларига жиддий эътибор қаратилади ва унинг форматида, ўйинлар бўлиб ўтадиган ойларда ўзгаришлар юз беради. ПФЛ, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати трансляцияларини йўлга қўйиш борасида "Спорт" телеканали билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Масалага шу томондан ёндошилса, "Металлург" футзал клубининг уй учрашувларини намойиш этиш учун "Ёшлик" спорт мажмуасида имкониятлар етарли эмас.

Клуб раҳбарияти ТВ камералари жой олиши учун мачталар ўрнатилиши борасида оғзаки ваъда берди. Бироқ бу етарли эмас. "Металлург" футбол клубидаги мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилган расмий хат ПФЛ орқали клубга, клуб орқали ҳомий ташкилотга етказилади. Шунингдек, футзал майдонининг пухта таъмирдан чиқарилиши масаласи назорат қилинади. Айни вақтдаги ҳолат эса телевидение талабларига жавоб бермайди.    

"Металлург" футзал клубининг натижаларини эса қониқарли баҳолаш мумкин. Клубда футзалга алоҳида эътибор бор, жамоа чемпионатда 4-ўринни эгаллаб турибди. Эндиги навбат эса спорт объектини тартибга келтириш.

Маълумот учун, 2019 йилги мавсум учун талаб жиддий бўлади. Бунда Суперлига клублари футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари тўп сурадиган майдонларни талаб даражасига етказиши шарт.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика