RU

Последние новости

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  27 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди Новости

“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди

Теги :  Металлург
Янги мавсумга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси дастлабки йиғинни якунлади.

Футболчиларга Янги йил байрамини оиласи даврасида ўтказиб келиши учун қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари энди 2016 йилнинг 4 январь куни  тўпланишади. Биринчи кунга тиббий кўрикдан ўтиш режалаштирилаяпти. 5 январдан эътиборан эса Чирчиқ шаҳрида икки маҳалдан машғулотлар давом эттирилади.
Биринчи йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга эътибор берилди. Яъни ҳар куни енгил жисмоний машқлар ва кросс югуришга кўпроқ диққат қаратилди. Ўз навбатида жамоа асосий таркибига қўшилиш учун янги келган футболчилар ва ёшлар таркибининг бир қатор футболчилари олий лиганинг янги вакили “Обод”га қарши кўрик-назорат учрашувида синаб кўрилди. Ўйин “Обод” жамоаси майдонида бўлиб ўтди. Қизиқарли курашлар ва ёмғир остида ўтган ўйин голларга бой бўлди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бекободликлардан голларни Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Сирож Тошпўлатовлар киритишди.
Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди:

“Обод” – “Металлург” – 3:2.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Акбар Пўлатов, Тимур Галеев.
Назоратчи ҳакам:Сардор Нажафалиев.
“Обод”:Умид Ёрбеков, Жавлон Искандаров, Ғайрат Умиров, Камолиддин Тожибоев, Дониёр Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Араик Бабаев, Алишер Азизов, Алибобо Раҳматуллаев, Бахтиёр Қосимов, Шуҳрат Мажидов.
“Металлург”:Фурқат Обидов, Улуғбек Худоёров, Маъмур Султонов, Сарвар Жўраев, Мирғиёс Сулаймонов, Сарвар Сотиволдиев, Жасур Аҳмедов (Зуфаржон Акбаралиев), Суннат Эрматов, Мурод Тошматов, Улуғбек Боқиев, Озод Комилов (Сирож Тошпўлатов).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика