RU

Последние новости

14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  5 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди Новости

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

“Андижон” билан ўйиндан сўнг бекободлик футболчиларига бир кунлик дам берилди ва кечадан эътиборан “Металлург” ўйинчилари Чирчиқ шаҳрида тўпланишди.

Жамоа бу йилги мавсум пешқадамларидан бири – “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошлаб юборди.  Шу ўринда айтиб ўтиш керак, ўзаро учрашувлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, “Бунёдкор” маъданчиларнинг энг ноқулай рақиби эканлигини билиб оламиз. Бугунгача қалдирғочлар ўзаро ўтказилган 18 та ўйиннинг 16 тасини ўз фойдаларига ҳал этганлиги фикримиз исботидир. Бекободликлар фақат 2 учрашувда “Бунёдкор”ни таслим эта олган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати 42:16, қолдирғочлар фойдасига.

2016 йилги мавсумни ҳар иккала жамоа муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу эса Бекободдаги ўйин муросасиз ва шиддатли курашлар остида ўтишидан дарак беради. Турнинг марказий ўйинларидан бири бўлган мазкур учрашувни тошкентлик тажрибали ҳакамлардан бири Виктор Серазетдинов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда навоийлик Обид Жумаев ҳамда тошкентлик Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам эса бухоролик Элёр Турсунов.

Учрашув назоратчи ҳаками Элбек Мусаев, Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан вакил сифатида эса Алексей Фролов Бекободга ташриф буюради.


«Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика