RU

Последние новости

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  46 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

“Металлург”: Асосий таркибда ғалаба, ёшларимизда мағлубият Новости

“Металлург”: Асосий таркибда ғалаба, ёшларимизда мағлубият

Теги :  Металлург
Мавсум тадоригини кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоасининг ҳам асосий, ҳам ёшлар таркиблари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонларида навбатдаги кўрик-назорат учрашувларини ўтказишди.

Асосий таркиб “Қизилқум” билан ўйинда ғалаба қозонган бўлса, ёшлар таркиби мезбонларга ютқазиб қўйди.

Даставвал ёшлар жамоамиз сунъий қопламали майдонда “Бунёдкор” жамоасининг ўринбосарларига қарши тўп сурди. Учрашувда биринчи бўлиб бекободликлар гол киритишди. Арслон Султонов меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини голга айлантирди. Шундан кейин ҳам бекободликларда бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо секин аста ташаббус мезбонлар томонига ўтди ва улар иккала таймда биттадан гол киритишиб, зафар қучишди. Ҳар иккала гол муаллифи Миржаҳон Раҳматов бўлди.
 
“Металлург” (ёшлар) – “Бунёдкор” (ёшлар) – 1:2 (1:1). 19.02.2016 йил.
Ҳакамлар: Даврон Акмалов, Аваз Абдуллаев, Жаҳонгир Абдураззоқов.
Назоратчи ҳакам: Олег Рубаков.
“Металлург”: Тимур Тўйчиев, Зуфар Акбаралиев, Аброр Тошқўзиев, Аъзам Солижонов, Асомиддин Абдураҳмонов, Умид Раҳимов, Мансур Нуралиев, Улуғбек Худоёров, Суннатилло Эрматов, Арслон Султонов, Зухрилло Бобоев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Акобир Қаюмов, Озод Комилов, Тимур Сайдуллаев, Зокир Аҳмаджонов, Худойшукур Сатторов, Жавлон Примбетов.
 
Куннинг иккинчи ярмида табиий қопламали майдонда “Металлург” жамоаси асосий таркиби Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, бекободликлар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда устунлик қилишди. Аввалига Аюбхон Нўъмонов ҳимоячилар ва дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланган бўлса, иккинчи гол стандарт вазият туфайли дарвозаси тўрига бори тушди. Дониёр Одиловнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячиларидан бирига теккан ҳолда йўналишини ўзгартириб, навоийликлар посбонини доғда қолдирди.
 
“Металлург” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0). 19.02.2016 йил.
Ҳакамлар: Рустам Лутфулин, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Назоратчи ҳакам: Андрей Клепиков.
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Улуғбек Худойбердиев, Вусол Магеррамов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафоев, Фарҳод Намозов, Дилмурод Каримов, Жасур Аҳмедов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика