RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

“Металлург” 2018 йил учун “заявкадан” ўтди, лекин рўйхат йўқ Новости

“Металлург” 2018 йил учун “заявкадан” ўтди, лекин рўйхат йўқ

Теги :  Металлург
Янги мавсум – Суперлига баҳслари бошланишига бир ҳафтадан салгина зёироқ вақт қолаётганда Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчилардан бўлиб ПФЛ “буюртма”дан ўтди.

2018 йилги мамлакат чемпионатида бекободликлар сафини жами 43 нафар футболчи ҳимоя этиши расмийлашди.
Албатта, “заявка”дан ўтган футболчиларнинг барчаси ҳали узил-кесил чемпионатда қатнашишга тайёр дегани эмас. Ҳужжатларни расмийлаштиришда баъзи жузъий камчиликлар мавжуд. Жумладан, айрим футболчиларга собиқ жамоаларидан “открепления” керак, яъни бу футболчининг “Металлург”да тўп суришига қаршилигимиз йўқ деган, қайсидир футболчининг тиббий кўрикномасида етишмовчиликлари бор. яна кимлардир ўтган мавсумдаги жароҳати боис янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас. Қолаверса, ЎФА тест натижалари бўйича хулосаларини ҳам ҳали тақдим этмади. Шу маънода мавсумга жамоа юз фоиз тайёр дейиш фикридан йироқмиз.
Бироқ, ҳозирдан шу нарсани мухлисларимизга аниқ етказмоқчимизки, жамоа таркиби саксон-саксон беш фоизга янгиланди. Таниқли футболчилардан Жавоҳир Соҳибов, Забихилло Ўринбоев, Шерзод Файзиев, Аббос Отахонов, Саиджамол Давлатжонов, Шаҳзод Шайманов, Павел Смоляченко сингари ўнлаб янги номларни “Металлург” сафида кўрасиз. Тез орада ЎФФ техник бошқармаси хулосаларидан сўнг биз якуний таркибни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мавсум тадориги эса Қибрай ўқув-машғулот масканида давом этмоқда. Машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик ўйинларига ҳам катта эътибор қаратиляпти. Жамоамиз охирги назорат учрашувларини “Қизилқум” (2:2), “Нефтчи” (0:1) ва “Сўғдиёна” (1:1) клублари билан ўтказишди. Бу ҳафтада эса “Локомотив” БФК, “Машъал” жамоалари билан кўрик ўйинлари турибди.
Чемпионатни эса “Металлург” 2 март санасида ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

"Металлург" матбуот-хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика