RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди Новости

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди

2016 йилги мавсумни бир текис ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоасида бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди.

Улардан биринчиси жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов чемпионатнинг 2-туридаёқ сафарда “Машъал”га қарши учрашувда олий лигадаги 400-учрашувини ўтказиши бўлди. Бу билан у 400-лик давондан ошиб ўтган 11-ўйинчига айланди. Ҳ.Ҳошимовга қадар олий лига баҳсларида А.Алиқулов, А.Бердиев, Р.Бердиев, В.Келдиев, Н.Ҳасанов, М.Қурбонов, А.Солиев, Б.Қораев, Х.Каримов ҳамда А.Тоировлар тўрт юздан кўпроқ ўйинларда майдонга тушганди. Ҳошимов эса мавсум охиригача барча учрашувларда жамоадошларини майдонга бошлаб тушиб, ҳали футболчилик фаолиятини бемалол давом эттира олишини исботлади. У бу йил ҳам ўтган мавсумдаги сингари 30 та ўйинда тўлиқ иштирок этган ягона футболчи сифатида жамоадошларига ўрнак бўлди.


“Металлург” мураббийлари худди 2015 йилги мавсумдаги сингари бу йил ҳам асосий таркибда 20 та футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоа сардоридан ташқари қанот ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов ҳам 30 та ўйинда иштирок этди. Фақатгина у майдондаги дақиқалар бўйича сардордан ортда қолди. Жамоа плеймейкери Дилмурод каримов эса огоҳлантиришлар боис битта учрашувни ўтказиб юборган бўлса, яна икки тажрибали ўйинчи – Даврон Каримқулов ҳамда Зоҳид Абдуллаевларни мураббийлар 28 тадан учрашувда майдонга туширишди. “Металлург” футболчиларининг 2016 йилги мавсумдаги улушлари билан қуйидаги тақвимда танишишингиз мумкин: 


№       

Исми шарифи                                 

Ўйинлари сони      

Дақиқаси     

1.

Ҳикмат Ҳошимов

30

2700

2.

Муроджон Тошматов

30

2641

3.

Дилмурод Каримов

29

2370

4.

Зоҳид Абдуллаев

28

2431

5.

Давронбек Каримқулов

28

2302

6.

Аюбхон Нўъмонов

27

2130

7.

Жаҳонгир Абдумўминов

27

2000

8.

Суҳробжон Султонов

26

2340

9.

Дониёр Одилов

26

1963

10

Жавоҳир Эсонқулов

25

1850

11.

Мирғиёс Сулаймонов

23

2013

12.

Фарҳод Намозов

23

466

13.

Саиджон Абдужабборов

20

1040

14.

Исломжон Қобилов

17

1253

15.

Фаррух Шотурсунов

11

466

16.

Эргаш Исмоилов

10

234

17.

Шерзод Жалилов

8

676

18.

Зафар Сафоев

4

360

19.

Сардор Расулов

4

95

20.

Муҳаммадодил Қаҳрамонов

2

45


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика