Месут Ўзил Туркия президенти билан ифторлик қилди
20 мая 2019 14:10
Новости
Месут Ўзил Туркия президенти билан ифторлик қилди
Асли келиб чиқиши туркиялик бўлган немис ярим ҳимоячиси, айни дамда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилаётган Месут Ўзил Туркия президенти Ражаб Эрдўған билан учрашди.
Долмабахче саройида бўлган учрашувда Ўзил, мамлакат президенти ва футболчининг севган қизи Омина Гулсе ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этди. Эрдўған меҳмонларга ифторлик дастурхони ёзди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзил ЖЧ-2018 олдидан Туркия президенти билан учрашгани учун немислар томонидан танқид қилинган эди. Шундан сўнг Месут Ўзил Германия терма жамоасини тарк этган.
Маълумотларга кўра, Ўзил Туркия президенти Эрдўғанни гувоҳ сифатида ўзининг тўйига таклиф қилди. Маросим 7 июнь куни ўтиши режалаштирилган.
Похожие новости
12:56
Элит ОЧЛ. Бугун Ўрунов ва Машарипов жамоалари майдонга тушади, Жалолиддин "Ал Ҳилол"га қарши 1
Комментарии