RU

Последние новости

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  40 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Месут Ўзил ҳозир қаерда? Новости

Месут Ўзил ҳозир қаерда?

Германияда туғилган турк аслли футболчи 5-6 йил олдин жаҳон футболидаги энг яхши ассистентларнинг олдида борар эди.

Бир пайтлар "Эл Класико"ни ажойиб паслари билан безаган, "бундестим"нинг асосий фигураси бўлган Месут бугун яшил майдоннинг ташқарисида.

У Туркия президенти билан тушган расми туфайли Германияда протестга учраганидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди (2018). 

2020 йилда эса Уйғур мусулмонларини ҳимоя қилгани учун "Арсенал" раҳбарияти томонидан таркибдан чиқариб ташланди.

Ўзил шундан кейин Истанбулга йўл олиб, болаликдаги орзуси — "Фенербаҳче" таркибига қўшилди. Бунинг учун МЛС ва араб клубларидан келган жозибали таклифларни рад қилиб, дастлабки 6 ой текинга ўйнашга рози бўлди.

Гарчи турк эмас, олмон терма жамоасини танлаган бўлса ҳам, Истанбулда Ўзилни қадрлашади. У якунига етган мавсумни "Фенер" сардори сифатида бошлади. 

Аммо жорий йилнинг март ойида худди "Арсенал"да бўлгани каби таркибдан чиқариб ташланди. Бунга сабаб сифатида жамоа устози Исмоил Картал билан жанжаллашиб қолгани айтилди...

Бир неча кун олдин "Фенербаҳче" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Афсуски, жамоани қабул қилиб олган португалиялик Жорге Жезус ҳам Ўзилнинг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини билдирди. Аниқроғи, Месутнинг болаликдаги орзуси 33 ёшли ярим ҳимоячидан воз кечяпти.

Аммо Ўзилнинг ўзи Истанбулдан кетишни истамаяпти. У твиттердаги саҳифаси орқали якуний қарорини маълум қилди: "Фенербаҳче"га фаолиятимни якунлаш учун келганман. Жамоа билан яна 2 йилга амал қиладиган шартномам бор. Бу муддат ичида ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмайман ва 2024 йилда бутсаларимни михга иламан.

Раҳбариятнинг мен тўғримдаги қарорига ҳурмат билан қарайман ва ҳар доим "Фенербаҳче"га ёрдам бериш учун тайёр ҳолатда бўламан".

Сизнинг бу масаладаги фикрингиз қандай? Жамоангизда Месут Ўзил бўлса, уни таркибдан чиқариб юборармидингиз?

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика