RU

Последние новости

08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  1 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  23 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  10 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  113

Мессининг ЖЧ-2022даги 6та футболкаси аукционда 10 млн. доллардан кўпроққа сотилишини кутишяпти Новости

Мессининг ЖЧ-2022даги 6та футболкаси аукционда 10 млн. доллардан кўпроққа сотилишини кутишяпти

Лионель Мессининг ғалабали ЖЧдаги формалари аукционда сотувга қўйилади.

Ню-Йоркдаги Sotheby’s аукционида аргентиналик ҳужумчи 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаган 6 та футболка ким ошди савдосига қўйилади. Тўпламда гуруҳ босқичининг иккита ўйини, 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва финалнинг биринчи ярмидан олинган Мессининг футболкалари жой олади.


Футболкалар тўпламининг якуний нархи камида 10 миллион доллар (8 миллион фунт) бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда спорт билан боғлиқ энг қиммат буюм Майкл Жорданнинг 1998 йилги NBA финалидаги 1-ўйин формаси ҳисобланади. У кимошди савдосида 8,1 миллион фунт стерлингга сотилган эди.


Диего Марадонанинг ЖЧ-1986 чорак финал либоси аноним харидорга 7,1 миллион фунт стерлингга тушган.


“2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати спорт тарихидаги энг буюк воқеалардан бири Мессининг қаҳрамонлик йўли билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг барча даврларнинг энг буюк футболчиси мақомини мустаҳкамлайди.


Ушбу олтита футболканинг сотилиши ким ошди савдолари тарихидаги монументал воқеа бўлиб, мухлислар ва коллекционерларга Мессининг карьерасини белгиловчи ютуғидан баҳам кўриш имкониятини беради. Sotheby’s компанияси футбол мукаммаллиги чегараларини қайта белгилаган ўйинчининг ажойиб истеъдодини ўзида мужассам этган ушбу бебаҳо коллекцияларни оммага тақдим этишни шараф деб ҳисоблайди", - деди Sotheby’s замонавий коллекциялар бўлими раҳбари Брам Вахтер.


Қайд этилишича, Мессининг футболкалари коллекциясини сотишдан тушган маблағнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика