RU

Последние новости

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Мессига термада ким энг яхши шерик бўла олади? Новости

Мессига термада ким энг яхши шерик бўла олади?

Аргентина терма жамоасида ҳеч қачон ҳужум чизиғи муаммо бўлмаган.

Доимо футболчилар кўп, рақобат ҳам жуда кучли. Бироқ терманинг асосий юлдузи - Лео Месси. Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. Хўш, мундиалда унга ким яхши шерик бўла олади?

Уч нафар номзод бор - Гонсало Игуаин, Серхио Агуэро ва Мауро Икарди. Қолганлар эса - қари (Тевес), шижоатсиз (Паласио), хасис (Лавесси), кучсиз (Дриусси), бироз чарчаган (Ди Мария). Ҳозир баҳор, Хорхе Сампаолининг олдида кўп бўлмаган, бироқ етарлича вақт бор.

Мауро Икарди

Асосий таркиб учун имконияти: 20 фоиз

"Интер" сардори рафиқаси Макси Лопеснинг "қули"га айланиб қолгани учун Месси ва терма жамоадошлари олдида кўринмас одамдек бўлиб қолди ва шу сабабли миллий терма жамоада жуда кам ўйин ўтказмоқда. Сампаоли уни дастлабки икки расмий ўйинда майдонга туширган ва кўп нарсаларни кутганди. Бироқ у Уругвай ва Венесуэла билан учрашувларда ўзини кўрсата олмади.

Батистута Маурони ҳимоя қилди ва бир кун кулиб Икарди Мессини ортда қолдириб кетишини айтди. Бироқ ҳужумчига жамоавийлик етишмаяпти, ундан ташқари миллий термада баҳсларда кам кўриниш бераётгани ҳам унинг ўйин амалиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Муаммо шундаки, мураббий Икардининг жойини тўғри топиб, яхши вазифалар бермаяпти. Шундай бўлса у албатта вазифаларни бажара олади. Балким у ЖЧ-2018да яхши қатнашмас, аммо ЖЧ-2022га бориб, Агуэро, Месси, Игуаинларнинг ёши бироз қарийди. Ўшанда у миллий терманинг асосий футболчисига айланар.

Серхио Агуэро

Асосий таркиб учун имконияти: 50 фоиз

У 2017 йили миллий терма учун ўтказган охирги ўйинида Нигерия термаси дарвозасини ишғол этди. Танаффусда эса ҳушидан кетиб, Краснодардаги шифохонада ўзига келганди. Бироқ ундан кейин ҳам Кун ўзини йўқотиб қўймади. Ҳали ҳам фойдали, барқарор. Габриэль Жезус жароҳат олганидан кейин Агуэро кетма кет 15 учрашув ўтказди. Балким у Месси каби сермаҳсулмасдир, бироқ жуда кучли футболчи.

Сампаоли Москвадаги матбуот анжуманида Лео ва Серхио жуфтлигини мақтаганди. Агуэро кичик пасларни жуда яхши беради. Шунингдек, рақиб ҳимоячилари олдида яхши позиция танлай олади ва ҳужумни якунлашда ҳам идеал даражада.

Бироқ у ҳам миллий термада катта рақобат қилиши керак. Куннинг ҳозирги жисмоний ҳолати жуда яхши даражада. Балким у асосий таркибда майдонга тушар.

Гонсало Игуаин

Асосий таркиб учун имконияти: 30 фоиз

Сампаоли бир вақтлар Гонсалони миллий терма учун яхши эмас деб айтганди.

У Аргентина термасининг Америка кубогидаги сўнгги 3 финали майдонга тушди ва ўзидан яхши таассуротлар қолдира олмади. Бироқ у жуда чаққон ва позицияни яхши танлайди. Ўйинга темп қўша олади. Сампаоли унинг мана шу жиҳатидан фойдаланса бўлади. Бироқ Гонсало тезкор эмас. Албатта, голлар уришни эплайди, аммо унинг жисмоний ҳолати супер даражадамаслигини кўрсак бўлади. Аммо, ким билади дейсиз, у ҳам жаҳон чемпионати стартигача ўзини кўрсатар...

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика