Месси ва Роналдунинг сурати энг кўп лайк йиғган постлар қаторида
20 ноя 2022 16:31
Новости
Месси ва Роналдунинг сурати энг кўп лайк йиғган постлар қаторида
Кеча Криштиану Роналду ҳамда Лео Месси инстаграмига биргаликда "Louis Vuitton" рекламаси учун тушган расмини жойлади.
Қайд этиш керак, ушбу постлар бир куннинг ўзида инстаграмда энг кўп лайк йиғган расмлар қаторига кирди - Криштиануда 30,4 млн, Леода 24,1 млн.
Шу орқали, Криштианунинг пости инстаграмда энг кўп лайк йиғган постлар рейтингининг учинчи поғонасида қайд этилган бўлса, Леонинг пости тўққизинчи ўринда.
Мухлисларнинг фикрига кўра, Криштианунинг пости инстаграмда энг кўп лайк йиғган тухум (55,8 млн)дан ҳам кўпроқ лайк йиғиши кутилмоқда.
Комментарии