Месси: "Тез орада термадаги фаолиятимни якунлайман"
12 июл 2023 19:21
Новости
Месси: "Тез орада термадаги фаолиятимни якунлайман"
Аргентина термаси етакчиси миллий жамоадаги фаолияти якунланиб бораётганини айтди.
"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси тез орада Аргентина термасидаги фаолияти якунланишини билдирди.
"Қачон бу юз беришини билмайман. Охирги пайтда барча нарсага эришдим. Энди эса фақат роҳатланиш қолди. Яратган кетиш учун керакли вазиятни билдиради.
Аминманки, тез орада терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман. Ёшимдан келиб чиқилса, бу табиий жараён. Лекин қачон эканини аниқ билмайман. Атрофимни ўраб турган нарсалардан завқланиб, кунларимни ўтказяпман.
Терма жамоа билан жуда қийин даврларни бошдан ўтказдик. Кейин эса Жаҳон чемпионати ва Копа Американи қўлга киритдик. Энди эса роҳатланиш вақти келди", -дейди Лионель Месси.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии