Месси Саудия Арабистонида туризм элчиси этиб тайинланди
10 мая 2022 19:10
Новости
Месси Саудия Арабистонида туризм элчиси этиб тайинланди
Аввалроқ футболчини бу ролни қабул қилмасликка чақиришган. Франция чемпионатининг навбатдаги туридан сўнг ПСЖ асосий таркиб футболчиларига таътил беришга қарор қилди. Месси Саудия Арабистонига сафар қилди ва у ерда маҳаллий расмийларнинг мамлакат туризм элчиси бўлиш таклифини қабул қилди. Бироқ бу қарор маҳбуслар ва аёллар ҳуқуқлари учун курашаётган баъзи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан маъқулланмади.
Илгари ушбу мамлакатдаги тадбирларда иштирок этган бошқа футболчилар ҳам танқид остига олинганди. 2019 йилда Дэвид Бекхэм собиқ жамоадоши Зинедин Зидан билан бирга кўргазмали ўйинда ўйнашга рози бўлгани учун танқид қилинди.
Криштиану Роналду ўтган йили Саудия Арабистони билан ишлаш бўйича 6 миллион долларлик таклифни рад этганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии