Месси Роналдони ортда қолдирди, олдинда фақат Пеле бор
31 мая 2018 14:08
Новости
Месси Роналдони ортда қолдирди, олдинда фақат Пеле бор
Кеча тонгда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Аргентина терма жамоаси Гаитини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ана шу учрашувда Лионель Месси хет-трик қайд этди. Шу тариқа, Месси Жанубий Америка қитъасида миллий терма жамоада кўп гол уриш борасида иккинчи поғонага чиқиб олди. Унгача бу ўрин бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдога тегишли эди (62та гол). Терма жамоада кўп гол уриш борасида Леодан олдинда фақат футбол қироли Пеле турибди. Тирик афсона ҳисобида терма жамоада 77та гол бор.
Жанубий Америка қитъасида терма жамоада энг кўп гол урганлар:
1. Пеле (Бразилия) - 77та
2. Лионель Месси (Аргентина) - 64
3. Роналдо (Бразилия) - 62
4. Ромарио (Бразилия) - 55
5. Габриэл Батистута (Аргентина) - 54
6. Неймар (Бразилия) - 53
7. Луис Суарес (Уругвай) - 50

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии