RU

Последние новости

22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  13 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  0 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди Новости

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жиддий жароҳат олди.

Аргентиналик форвард 16-дақиқада ярим ҳимоячилар Арана ва Васкес орасидан ўтаётиб йиқилиб тушди ва қўлини жуда жиддий шикастлаб олди.

Бу ерда ҳеч қандай қўполлик бўлгани йўқ. Лео ерга ноқулай йиқилиб, жароҳат олди.


Футболчининг қўлини бинт билан боғлаб, захира керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлашгунича (Месси майдон четида ётарди, бутун "Камп Ноу" уни кузатди, "Барса" эса камчилик бўлиб ўйнаётган эди) 8 дақиқа ўтиб кетди. AS берган маълумотларга кўра, оғриқ туфайли футболчи шок ҳолатига тушган, кейинроқ унинг боши айланган.


Ҳужумчини алмаштиришди.

Тиббий текширувдан сўнг Мессининг ўнг қўлида синиш борлиги аниқланди. "Барселона" матбуот хизматининг маълум қилишича, даволанишга 3 ҳафта кетади.

"Барселона" учун келаси ҳафта жуда муҳим эди: Жамоа чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўйнарди, якшанба куни эса "Эл Классико". Месси 11 йилдан бери "Реал"га қарши баҳсларни ўтказиб юбормаганди.

Месси даволанаётган пайтда "Культураль Леонесса"га қарши Испания Кубоги баҳси, "Интер" билан иккинчи ўйин ва "Бетис"га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Лео сўнгги 5та мавсум давомида жароҳат туфайли 30та учрашувни ўтказиб юборганди.

Месси бутун фаолияти давомида 2 марта "Реал"га қарши баҳс олдидан жароҳат олган эди: 2006 (1:1 - Роналдо ва Роналдиньо гол уришган) ва 2007 йилларда (0:1 - Жулио Баптиста гол урган).

Месси 2015 йилда ҳам "Эл-Классико"ни ўтказиб юбориши мумкин эди. Ўшанба футболчи тиззасини жароҳатлаб олган ва деярли 2 ой майдонга тушмаган. Бироқ у "Реал"га қарши баҳсда 30 дақиқа ўйнай олди.

Умуман олганда, Месси 16-дақиқада жароҳатланганига қарамай жамоа учун фойда келтиришга улгурди:

2-дақиқада Коутиньога ажойиб голли пас берди, кейин ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Рейтинг: -84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика