Месси Қатардаги ЖЧдан кейин ҳам фаолиятини тугатмоқчи эмаслигини айтди
01 ноя 2021 23:41
Новости
Месси Қатардаги ЖЧдан кейин ҳам фаолиятини тугатмоқчи эмаслигини айтди
Футболчи бу савол ҳозирда ўрин йўқлигини айтди.
ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати ва фаолияти ҳақида гапирди.
"Мен ғалабага жуда чанқоқман ва яна кўплаб ғалабаларга эришиш ниятидаман. Биз Копа Американи ютдик. Бундай ғалабадан сўнг, янада каттароқ ютуқларга эришмоқчимиз.
Аргентина Жаҳон чемпионлиги учун даъвогарлардан бири бўлиши керак. Биз бунинг учун яна ҳаракат қилишимиз керак.
Жаҳон чемпионатидан сўнг 35 ёшда бўламан. Фаолиятимни тугатиш? Йўқ, йўқ. Бу ҳақида ўйламаяпман. Жаҳон чемпионатидан сўнг нима бўлишини ҳам билмайман. Аммо, футболдан кетиш ҳақида ўйламаяпман", -деди Лионель Месси.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии