Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди
23 июл 2024 13:42
Новости
Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛСнинг барча юлдузлари иштирокидаги шоу учрашувни жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда якунига етган Америка Кубогида Лео жароҳат олганди. Мессининг жамоадоши форвард Луис Суарес ҳам тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда ва шу сабабли шоу учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.
Мазкур беллашув эртага, чоршанба куни бўлиб ўтиши режа қилинган. Унда МЛС юлдузлари Мексика лигасининг энг яхши футболчиларига қарши майдонга тушишади.
Қайд этиш лозим, аввалроқ Месси "Интер Майами" сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии