"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"
07 авг 2024 11:18
Новости
"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"
"Месси мени нафақат ўзининг тансоқчиси, балки дўсти деб ҳам ҳисоблайди. Биз гаплашамиз, кулишамиз ва шахсиятимизни биргаликда билишга ҳаракат қиламиз.
У мени ҳамиша тушликка таклиф қилади ва менга нисбатан яхши муносабатда. У "Олтин тўп" ютганида самолётда қайтаётган эдик ва у шундай деди: "Ясин, "Олтин тўп"ни қўлинга ол". Мен уни қўлимга олдим ва аввалига Лео уни қаергадир олиб қўйишимни хоҳлаётган бўлса керак деб ўйладим.
Мен совринни қўлимга олганимда у қаллиғи ва ўғлига қараб шундай деди: "Энг яхши тансоқчи учун "Олтин тўп" соҳиби - Ясин".
Бу ажойиб лаҳза ва дунёнинг энг яхши футболчисининг сўзи эди. Мен ўша лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ўзимни Мессилар оиласининг бир қисмидек ҳис қиламан ва уни нафақат жисмоний томонлама, балки рухий томонлама ҳам ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Чунки, у менга жуда ҳам ишонади ва мен у учун боримни беришга интиламан. У жуда камтар инсон", - деди Ясин.


Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии