Месси: "Каппанинг танқидига эътибор бериш керакмас"
15 фев 2014 13:56
Новости
Месси: "Каппанинг танқидига эътибор бериш керакмас"
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар собиқ бош мураббийи Анхель Каппанинг унга нисбатан билдирган танқиди ҳақида тўхталиб ўтди.
"Мартино бош мураббий бўлгач, майдондаги ўрним орқароққа ўтиб қолди деб айтмаган бўлардим. Биз ҳозир ҳам муваффақиятли ўйнаяпмиз. Мен майдонда ҳужумчи ортидан ҳаракат қиляпман. Бундай услубда ўйнашни Гвардиола вақтида бошлагандик.
Ўйин вақтида бор кучим билан ҳаракат қиляпман ва ўзимни энг яхши ҳислатларимни кўрсатишга уриняпман", – деди аргентиналик футболчи.
Каппанинг танқидига келадиган бўлсак, очиғини айтганда, бунга ортиқча эътибор ҳам бермайман. Нима учун у "Месси ҳозир футболни иштиёқ ва эҳтиросларсиз ўйнаяпти", деганини ҳам билмайман. Ҳозир каминани ўйлантираётган ягона нарса, тезроқ формамни тиклаб, яхшироқ даражага чиқиб олишдир.
Жароҳатдан кейин кўп гол урмаган бўлсам ҳам, бир неча яхши ўйинлар ўтказдим деб ҳисоблайман. Шундоқ экан, унинг сўзларига керагидан ортиқ эътибор қаратиш шартмас.Ўйин вақтида бор кучим билан ҳаракат қиляпман ва ўзимни энг яхши ҳислатларимни кўрсатишга уриняпман", – деди аргентиналик футболчи.
Комментарии