Месси жароҳатдан қутулиб қолди
11 апр 2019 22:37
Новости
Месси жароҳатдан қутулиб қолди
Бугун “Барселона” сардори Лионель Месси ЕЧЛ ¼ финалида МЮга (1:0) қарши баҳсда олган жароҳати боис тиббий кўрикдан ўтди, дея хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Нашр хабарига кўра, юзидаги гематомаларга қарамай, футболчи жиддий жароҳат олмаганлиги маълум бўлди. У каталонияликлар сафида кейинги беллашувдаёқ (Ла Лига, 13 апрель, 32-турда “Уэска”га қарши баҳсда) майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси Манчестерда ўтган беллашувда мезбонлар ҳимоячиси Крис Смоллингнинг юз қисмига берган зарбасидан кейин ўзини бироз ноқулай ҳис қилганди. Шунга қарамай 31 ёшли футболчи баҳс сўнггига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии