RU

Последние новости

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Месси гол+пас тизими бўйича ЖЧ рекордини такрорлади. Шунингдек, у тўпурарлар рўйхатида Кочиш ва Клинсман билан тенглашди (+жадвал) Новости

Месси гол+пас тизими бўйича ЖЧ рекордини такрорлади. Шунингдек, у тўпурарлар рўйхатида Кочиш ва Клинсман билан тенглашди (+жадвал)

Қатардаги мундиал ярим финалида Аргентина ТЖ Лионель Мессининг ёрқин ўйини эвазига Хорватияни ишончли ҳисобда енгиб, 18 декабрь куни финалда ўйнайдиган бўлди.

Месси гол+пас тизими бўйича 19 очко (11 гол ва 8 ассист) тўплади ва бу борада мусобақа рекордини такрорлашга эришди. Аввалроқ, бунга Мирослав Клозе (Германия, 16+3), Герд Мюллер (Германия, 14+5) ҳамда Роналдо (Бразилия, 15+4) эришганди.

Шунингдек, Месси ЖЧдаги голлари сонини 11 тага етказиб, умумий тўпурарлар жадвалида 6-7-ўринларни бўлишиб турган Шандор Кочиш (Венгрия) ва Юрген Клинсман (Германия) билан тенглашди.

Мундиаллар тарихида энг кўп тўп киритган ўйинчилар:

1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;

2. Роналдо (Бразилия) – 15;

3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;

4. Жюст Фонтен (Франция) – 13;

5. Пеле (Бразилия) – 12;

6-8. Лионель Месси (Аргентина), Шандор Кочиш (Венгрия) ва Юрген Клинсман (Германия) – 11 тадан;

9-13. Габриэль Батистута (Аргентина), Хельмут Ран (Германия), Гари Линекер (Англия), Теофило Кубильяс (Перу), Томас Мюллер (Германия), Гжегож Лято (Польша) – 10 тадан;

14-24. Килиан Мбаппе (Франция), Адемир (Бразилия), Эйсебио (Португалия), Кристиан Вьери (Италия), Вава (Бразилия), Давид Вилья (Испания), Паоло Росси (Италия), Жаирзиньо (Бразилия), Роберто Баджо (Италия), Карл-Хайнц Румменигге (Германия), Уве Зеелер (Германия) – 9 тадан.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика