Месси “Барселона” сардори сифатида 100-ўйинини ўтказди
24 апр 2019 09:54
Новости
Месси “Барселона” сардори сифатида 100-ўйинини ўтказди
Месси кеча “Алавес”га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди.
Аргентиналик футболчи кеча Ла Лига 34-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳснинг 61-дақиқасида Усмон Дембеле ўрнига захирадан майдонга тушди ва Сержи Бускетсдан сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Бу унинг “Барселона” сардори сифатидаги 100-ўйини бўлди. Месси “Барселона” сардори бўлган 99 та ўйинда жамоа 79 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилганди. Шунингдек, футболчининг ўзи бу ўйилардан 105 та гол урган.
Комментарии