Месси "Барселона" билан шартномасини узайтирмайди
05 ноя 2020 23:29
Новости
Месси "Барселона" билан шартномасини узайтирмайди
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси барибир жамоадан кетишни ўйламоқда.
"Deportes Cuatro" нашри хабарига кўра, футболчи клуб президенти Жозе Бартомеунинг истеъфосидан кейин ҳам жамоада қолиш ҳақида ўйламаяпти.
Ўтган трансферлар ойнаси вақтида Месси жамоадан кетиш ҳақида жиддий бош қотирганди. Бироқ харидорлар унга сўралган маблағни тўлай олишмаганди.
Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар давом этади. Шу боисдан у келаси йили ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Унга "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Интер" каби клублар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии