Месси 2006 йилдан сўнг ЧЛнинг бир учрашувида икки посбонга гол урган биринчи футболчи
20 окт 2016 14:45
Новости
Месси 2006 йилдан сўнг ЧЛнинг бир учрашувида икки посбонга гол урган биринчи футболчи
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
Ушбу баҳснинг 53-дақиқасида "шаҳарликлар" посбони қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Месси захирадан майдонга тушган Вилли Кабальеро дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, Месси 2006 йилдан сўнг Чемпионлар лигасининг бир учрашувида икки посбонга гол урган биринчи футболчига айланди. Аввалги шундай натижа собиқ футболчи Руд ван Нистерлойга тегишли. Голландиялик 2006 йилнинг 26 сентябрида Киевнинг "Динамо"сига қарши кечган ЧЛнинг биринчи тур баҳсида посбонлар Александр Шовковский ва Александр Рибка дарвозасига гол уришга муввафақ бўлган. Шовковский 68-дақиқада четлатилган эди.
Комментарии