Месси 15 йилда илк бор Чемпионлар Лигаси плей-оффида гол урмади
10 мар 2022 21:27
Новости
Месси 15 йилда илк бор Чемпионлар Лигаси плей-оффида гол урмади
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши ҳар икки беллашувда дарвозага йўл топа олмади.
Шундай қилиб, аргентиналик форвард 15 йил ичида биринчи марта энг нуфузли еврокубок плей-оффида гол урмади.
Месси охирги марта 2006/07 йилги ЕЧЛ плей-оффида тўп кирита олмаган. Ўшанда "Барселона" 1/8 финалда "Ливерпул"га мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашган.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли ҳужумчи "Реал"га қарши биринчи ўйинда пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.
Похожие новости
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии