RU

Последние новости

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари! Новости

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!

Чемпионат мусобақаларини ташкил қилишда мана бир неча йилдирки каттагина бир “мерос камчилик” мавжуд – бу ҳам бўлса чемпионат бошланиш санасини белгилаш.

Мусобақанинг бошланиш санасини анча олдиндан белгилаш, уни ўзгартирмаслик айнан ўша мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоалар учун ўта муҳим омилдир. Анчагина зарур ва асосли ўзгаришларни амалга ошираётган ПФЛ, билишимча бу мерос камчиликни ҳам тузатиш ниятида эди, аммо уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бу ишга ҳалал берди.

Хўш, мусобақа бошланиш муддатини олдиндан қатъий белгилаш нима учун шунчалар муҳим?
Аввало, бу омил ҳар бир жамоанинг ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқишдаги асосий маёқ эканлигини англамоғимиз керак. Чунки режа, мусобақа бошланиш кунидан ортга ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Масалан мусобақа 1-март куни бошланиши белгиланди дейлик. Демак мураббий ушбу – айнан 1-мартдан ортга кун ҳисоблаш йўли билан ўқув-машғулот йиғинига қанча муддат ажратиш, жамоани қачон йиғиб олиш, бундан келиб чиқиб жамоага қанча муддат таътил бериш каби ўта муҳим режалар тузади.
Айтишингиз мумкин: Сана ўзгаргани билан жамоа тайёр ҳолда туради-ю барибир деб. Йўқ! Барибир эмас! Мисол: Диспетчер поезд машинистига Термиздан Тошкентга кириб келиш учун 12 соат муҳлат берди. У жадал юриб Гулистонга келганда машинистга “Узр, 15 соатда кириб келишингиз керак экан” деса машинист нима қилади, Гулистонга келиб 3 соат туради ёки тошбақа юриш қилиб йўловчиларнинг сабр косасини тўлдиради. Бошқа бир мисол: Альпинистга чўққини забт этиш учун 10 кун берилди. У ярим йўлга борганда “узр, 15 кунда боришинг керак” дейилди. Альпинист нима қилади: ё ярим йўлда совуқ қотиб бироз вақт ўтказади ёки яна ўша тошбақа юриш қилиб юқори одимлайди. Аммо ундаги иштиёқ ва шашт кескин сўнади. Йиғин ҳам ҳам худди шундай: жамоа қатъий режа асосида 1-мартни маёқ қилиб ишга киришади, тайёр ҳолга келганда муддат узайтирилади ва тайёргарлик секинлашади, режалар ўзгаради ва ҳ. Бу эса футболчилар кайфияти ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмай қолмайди.
10-мартда бошланадиган чемпионатга, жамосига етарли таътил бермай декарбь ойидаёқ йиғиб олиб чоптирадиган жамоа бўлса урди Худо, чемпионатга етиб келганда футболчида иштиёқ ҳам сабр ҳам бир қадар сўнади.
Тирик мисол: Португалиялик бош мураббийимиз жамоани олиши тайин бўлиб улгургандан сўнг қачон жамоани йиғиш масаласига келганда чемпионат қачон бошланишини сўраганди. Февраль ойи охири дейилди. У шу муддатни мўлжал қилиб йиғин режасини тузди; Тошкентдаги биринчи йиғин давомида чемпионат бошланиш муддати ўзгарганлигини эшитди ва режаларига ўзгартириш киритди; йиғиннинг иккинчи босқичи – Туркия йиғини даврида муддат тағин ўзгарганлигини эшитди, ҳеч нима қила олмаслиги аниқ; "ҳайрат"ини ичига ютиб яна режани ўзгартирди... Пировардида жамоанинг тайёргарлиги мураббий тузган режадан ўзгача изнда кечди. Бошқа жамоаларда ҳам шундай бўлгани аниқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, агарда биз футболчиларнинг чемпионат олдидан етарли дам олишлари, уларнинг тўлақонли йиғин ўтишлари ва зўр иштиёқ билан, жисмонан айни тайёр ҳолда мусобақани бошлашларини истасак, уларни мисолимиздаги машинист ёки альпинист ҳолатига туширишни истамасак – чемпионат бошланиш муддатини олдинги чемпионат тугаши биланоқ, ҳеч бўлмаганда йил сўнггида эълон қилмоғимиз лозим ва осмон узилиб ерга тушса ҳам ўша муддатни ўзгартирмаслигимиз керак!", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика