Меньян ЕЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинини ўтказиб юборади
08 фев 2023 23:52
Новости
Меньян ЕЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинини ўтказиб юборади
"Милан" дарвозабони Майк Меньян "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади.
Манбага кўра, дарвозабон ҳали тўлиқ формада эмас ва тикланиш мартгача давом этиши мумкин. Клуб раҳбарияти эса Меньян Лондонда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида майдонга туша олишига умид қилмоқда.
Футболчи октябрь ойидан бери турли жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. Жароҳати туфайли посбон Франция терма жамоаси билан Қатардаги мундиалга ҳам бормади.
Жорий мавсум 27 ёшли француз барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, икки баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Тоттенхэм" учрашуви 15 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии