RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

"Мен учун "Манчестер Юнайтед" сўзи буюкликни билдиради". Фреднинг янги жамоасидаги илк интервьюси Новости

"Мен учун "Манчестер Юнайтед" сўзи буюкликни билдиради". Фреднинг янги жамоасидаги илк интервьюси

Фредерико Родригес де Паула Сантос. Бизга Фред исми билан танилган бу инсон "Манчестер Юнайтед" футболчиси сифатидаги илк интервьюсини берди.

- "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлганингиздан кейин нималарни ҳис қилмоқдасиз?
- Жуда ҳам бахтлиман! Бу ерда бўлганимдан ва ушбу жамоа сафида ўйнашимдан бахтиёрман. "Манчестер Юнайтед" - бой тарихга эга бўлган катта жамоа, бу клубда бўлиш - фахр. Энди мен бу клуб либосида майдонга тушишни кутяпман

- "Манчестер Юнайтед" сўзи сиз учун қандай аҳамият касб этади?
- Айтганимдек, "Манчестер Юнайтед" - катта жамоа. Бу номни болалигимда эшитганман, компьютерда кўрганман. Бу жамоада ўйнамаган куним бўлмаган. Мен учун "Манчестер Юнайтед" сўзи буюкликни билдиради.

- Сиз 2013-14 йилги мавсумда "Шахтёр"далигингизда "Олд Траффорд"да ўйнаб бўлганcиз. Бу стадион, мухлислар, атмосфераси ҳақида нималар дея оласиз?
- Стадионнинг "Орзулар театри" лақаби анчагина ўзига мос. Бу буюк стадион! Ўша ўйинда мен Райан Гиггзга қарши баҳс олиб борганман. Ўшанда шундай футболчига қарши ҳаракат қилишдан жуда хурсанд эдим. Энди ўзим "Юнайтед" аъзосиман. Албатта, Гиггз билан бир жамоада ўйнай олмайман. Лекин у ўйнаган жамоада, у кийган қизил рангли либосларда мен ҳам ўйнайман.


- Сиз бир неча йил олдингидан янада яхшироқ ўйнай бошладингиз. Ўз ўйин услубингизни қай тариқа тарифлаб бера оласиз?
- Янада яхшироқ бўлиш, ривожланиш учун ҳар куни машғулот, меҳнат қиладиган футболчиларданман. Умид қиламанки, бу ерда ўзимдаги барча қобилиятни намойиш қиламан ва ҳар куни машғулотларда қаттиқ ишлаб, янада яхшироқ бўламан.

- Қандай қарор "Юнайтед"га ўтишингизга туртки бўлди?
- Илк навбатда клубнинг масштабини айта оламан. "Манчестер Юнайтед" - улкан жамоа, бутун дунёда машҳур. Иккинчидан, шундай жамоада ўйнашни анча вақтдан буён орзу қилаётгандим.

- АПЛда қатнашиш сизга жиддий чорловми?
- Албатта, бу мен учун катта чақирув. Айтганимдек, мен ҳар куни прогресс учун ишлайдиганларданман. Бу ерда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсата олишим, ҳар куни ишлаб, ўз ўйинимни яна ва яна яхшироқ қила олишимга ишонаман. Бу эса менга "Манчестер Юнайтед" таркибида Премьер-лигада яхши иштирок этишимга ва кўплаб совринлар қўлга киритишимга ёрдам беради.

- Сиз "Манчестер Юнайтед"да ўйнайдиган еттинчи бразилияликсиз. Олдинги 6 бразилияликни биласизми?
- "Юнайтед"да ўйнаган бразилияликлар билан яхши танишман. Айниқса Андерсон, Рафаэль ва Фабио билан. Биз деярли бир авлод вакилларимиз ва бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. "Манчестер Юнайтед"да бразилиялик футболчи бўлишдан фахрланаман. Энди клубга янги саҳифани очишида катта ёрдам бермоқчиман.

- Кейинги мавсумда қандай натижаларга эришмоқчисиз?
- Юракдан ўйнаб, қўлдан келганча ажойиб ўйин кўрсатишни истайман. Янги жамоа, янги жамоадошлар, янги мураббий билан фақатгина бир совринни қўлга киритишни истамайман. "Манчестер Юнайтед" билан барча совринларни ютмоқчиман.

- Сизнинг тўлиқ исмингиз Фредерико Родригес де Паула Сантос. Фред сизнинг лақабингизми?
- Шунчаки, исмим анчагина узун. Фамилиямни либосимга сиғдириш жуда қийин. Ёшлигимда дўстларим мен Фред деб чақиришарди. Бу эса менга жуда ёқарди. Менинг бошқа лақабим йўқ.

- Суҳбатимиз якунида "Юнайтед" мухлисларига нималар дейсиз?
- Эндигина "Юнайтед" футболчиси бўлган бўлсамда "Манчестер Юнайтед"нинг барча мухлисларини табриклайман. Мени кўрган кўпчилик мухлислар тезроқ "Юнайтед"га ўтишимни сўрашди. Энди мен бунга чиройли ўйиним билан жавоб бериб, клубнинг янги тарихини яратишида ёрдам бермоқчиман.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика