"Мен учун Ламин Ямал - 2024 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси"
27 дек 2024 18:46
Новости
"Мен учун Ламин Ямал - 2024 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси"
Машҳур агент Жорже Мендеш Ламин Ямални 2024 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлди деб ҳисоблайди.
"Ҳақиқат шуки, Ламин ортда қолаётган йилни жуда ажойиб ўтказди. Мен ва бошқа кўпчилик учун у 2024 йилнинг энг зўр футболчиси бўлди. Ҳам "Барселона"даги, ҳам Испания терма жамоасидаги ўйинлари ўлароқ шундай.
Ламин бошқа ўйинчилардан ажралиб туради. У келажакда катта муваффақиятларга эришиши лозимлигини билади. У мувозанатларни биладиган йигит. Ўйлашимча, у узоқ йиллар энг юқорида бўлишга тайёр", - деди ўйинчининг агенти Мендеш.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум ЛаЛиганинг ўйинида 10 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии