RU

Последние новости

13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  0 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  3 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  10 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  11 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  13 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  9 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  4 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  25 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  10

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада Новости

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада

Англия терма жамоаси Германияга қарши қизиқарли ўйин ўтказди.

Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда 0:2 ҳисобида ютқазишаётганди — аммо, 13 дақиқадан сўнг 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Аммо, ғалаба қозонишнинг барибир уддасидан чиқилмади. Инглизлар 3 очко жамғаришди ва мусобақада бирор марта ғалаба қозонишмади.


Германия билан ўйиннинг бош қаҳрамонлари (анти) дарвозабон Ник Поуп ва ҳимоячи Харри Магуайр. МЮ сардори рақибнинг икки голида  тўғридан-тўғри иштирок этди.



Магуайр иккинчи тайм бошида ўз жарима майдончаси атрофида ноаниқ пасни амалга оширди — тўпни ёш Жамал Мусиала эгаллаб олди. У эса жарима майдончасигача бор ва тўпни англияликни оёқлари орасидан ўтказди — рақиб эса уни куч ишлатиб тўхтатиб қолди. Гюндоган пенальтидан ҳисобни очди, The Guardian Харрини зинада тиқилиб қолган шкафга ўхшатди.


Аммо, бу билан барчаси тугагани йўқ. Харри 65-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида тўпни олиб қўйди, аммо тезкорлик билан йўқотди ҳам — немислар тезда тўпни Кай Хаверцга оширишди, у эса ҳисобни янада оширди.




Англиялик яна шокда.


Харри хейтларга эътибор бермасликка ҳаракат қилади


Магуайр доим танқидлар остида. Харрини сўнгги бир неча мавсумдан бери танқид қилишади — МЮ у учун "Лестер"га жуда катта пул тўлаган (80 млн евро). Англиялик Тен Хаг қўл остида умуман захирага михланиб қолди. "Инсон сифатида доимо турли хил вариантларни кўриб чиқасан. Мураббий сифатида эса аниқ қарорлар қабул қилишинг керак", — деди вазият ҳақида Эрик.


МЮ таркибида сардорсиз АПЛда кетмакет учта ғалаба қайд этди — энди Харрининг ҳар бир асосий таркибда майдонга тушиши воқеликдек қаралмоқда. "Харри ҳар куни машғулотларга юз фоиз ўзини беради. У бунга асосий таркибда тушиш ёки тушмаслигидан қатъий назар жиддий эътибор қаратади", — деб қўллаб-қувватлади уни жамоадоши Брэндон Уильямс. — Бизни ташқи дунё қизиқтирмайди, аҳамияти бор ягона нарса — ушбу клубнинг ичидаги фикрлар. Агар сен яхши машғулот қилсанг, унда сенинг асосийда тушмаслигингни айтадиган твиттердаги бир кичкина аҳмоқ ким бўлибди? Ким у? Мен бу нарсани умуман тушунмайман".


Терма жамоа мураббийи Гарет Саутгейт ҳам тўлиқ Харри томонида: "Мавқеим қандай бўлишидан қатъий назар — у билан таваккал қилишга тайёрман. Ўзингизнинг фикрингизда доимо туришингиз керак, у биз учун муҳим. Харри — юқоридаги якка курашлардаги энг яхши ҳимоячимиз".



Магуайрнинг ўзи эса хейтларга умуман эътибор бермайди:


"Формам ҳақида нима дейишларини билмайман. Бундай нарсаларни ўқимайман. Англия терма жамоасида учта яхши ўйин ва ёзда яхши мавсум олди тайёргарлигини ўтказдим. Ўзимни эса жуда яхши ҳис қилдим.


Мураббий мени захирага ўтказишга қарор қилди ва жамоа шундан бери ғалаба қозонмоқда. Машғулотларда астойдил ишлаяпман ва имкониятим келишини кутяпман. Бу жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилишим мумкин бўлган барчаси. Бошқа одамлар гапираётган нарсаларга парво қилмайман. Агар мен ҳақимда қандайдир мақола ёзишса, бу шов-шувли хабар бўлади, сабаби мен "Юнайтед" сардориман — уларга кўришлар сони ва шунга ўхшаган нарсалар ёқади.


Аммо, мен жароҳат сабаб икки ойни ўтказиб юборганим ва битта ўйин ўтказганимдан сўнг терма жамоа сафида Евро-2020га йўл олдим".



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика