Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди
18 апр 2024 14:42
Новости
Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди
Олимпия стадионида ўтган Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинидан (1:4) сўнг ПСЖнинг баъзи вакиллари футболчи ва мухлисларга кесатиқ гаплар билан мурожаат қилишди.
Улардан бири Килиан Мбаппе бўлди. У жамоадошларига бир нималар деб бақириб, ғалабани қасос олингандек нишонлади. Баҳсдан сўнг футболчи мухлисларга қараб "олға" деб қичқирди ва бу ишқибозларнинг ғазабига сабаб бўлди.
Шу билан бирга Мбаппе трибунаости йўлагида қуйидаги гапни айтди: "Бу футбол, майдонда гапириш керак".
Бу "Барселона"нинг баъзи вакилларига ёқмади. Шундан сўнг Каталония клубининг футболчилари францияликка юзланишди. Тез орада кўпчилик иштирокида катта жанжал юзага келди.
Жанжалда 60дан ортиқ киши иштирок этди: футболчилар, мураббийлар, ассистентлар ва қўриқлаш хизмати вакиллари. Аммо уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии