RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Мбаппе ва ПСЖ ҳикояси якунга яқин. Хайрлашиш вақти келди (мутолаа учун) Новости

Мбаппе ва ПСЖ ҳикояси якунга яқин. Хайрлашиш вақти келди (мутолаа учун)

Ўйинчи ва клуб ўртасида юзага келган вазият ҳақида фикр юритамиз.

Ўтган ёзда ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши ҳал қилинган масаладек эди. Аммо, футболчи парижликлар билан шартномасини узайтиришга қарор қилди. Уни клуб раҳбариятидан тортиб Франция президентигача бўлган барча қолдиришга уринди. Форварга шундай эътибор бўлди-ки, уни рад қилиш қийин эди. Албатта, катта пулларсиз бу ҳал бўлмасди. ОАВ хабарига кўра, фақатгина келаси мавсумда ўйинчининг маоши шартномасидаги содиқлик учун бонус билан 200 млн евродан ортиқроқ бўлади.

Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бир неча йилларга тинчигандек эди. Аммо, улар бир йилдан кейин яна пайдо бўлди. Парижликлар ўтган ёзда Килиан билан шартномани 2025 йилнинг июнига қадар узайтиришганини маълум қилишганди. Кейинчалик томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирилгани, у ўйинчи томонидан 2025 йилга қадар узайтирилиши мумкинлиги маълум бўлди. 24 ёшли ҳужумчи июнда парижликлар билан шартномани узайтириш борасидаги битимни фаоллаштирмаслигини айтди.



Бу янгилик бутун Францияга тарқалди ва Испанияга ҳам етиб борди. Мбаппенинг баёнотидан сўнг бирдан "Реал" президенти Флорентино Переснинг ўйинчини бир йил олдинги иши учун кечириши ва уни "қироллик клуби"га қабул қилишга тайёрлиги ҳақида маълумот чиқди. Килианнинг ўзи шартномасини 2024 йилнинг июнига қадар якунлаб қўйишни хоҳлаётганини ва шундан сўнг кетишини айтди. Бу эса ПСЖ раҳбариятига унча ҳам ёқмади. Форвардга келажаги борасида қарор қабул қилиш учун вақт беришди. Француз ёки шартномани 2025 йилга қадар узайтиради, ёки шу ёздаёқ сотилади.

Париж клуби президенти Нассер Ал Хелайфи Франция чемпионлари ўзларининг энг яхши ўйинчиларини клубни текинга тарк этишига йўл қўймаслигини айтди. Ва бу адолатдандир. Мбаппенинг эса дунёдаги энг кўп маош оладиган ўйинчилардан бўлишига қарамай, нега бундай қарорга келгани тушунарсиз. У ҳатто якунланаётган шартномаси билан ҳам 100 млн евродан кўпроқ туради ва "Реал" миш-мишларга кўра, бу пулни тўлашга тайёр. Аммо, Килиан 2024 йилни мўлжал қилмоқда. ОАВнинг ёзишича, бу ҳужумчининг содиқлик учун бонусни йўқотишни хоҳламаётгани билан боғлиқ. Аммо, агар у ўз клубини ҳеч нарсасиз қолдиришни хоҳлаётган бўлса, қандай содиқлик ҳақида гап бориши мумкин?

Француз ОАВси эса Мбаппе шартномасини охиригача етказиб қўйишни айтиб, фақатгина профессионаллик билан ўзини яшираётганини таъкидламоқда. Аммо, аслида барчаси пулга қараб тақалмоқда. ПСЖ эса буни тушуниб турибди. Парижликлар раҳбарияти вакиллари агар у қолишни хоҳламаётган бўлса, ўйинчига нега бонус тўлаш керак деган фикрга келишди. Сўнгги янгиликларга кўра, Килианда ўз келажаги ҳақида қарор чиқариш учун атиги бир неча кунлар қолган. Агар шартномани узайтириш борасидаги банд фаоллаштирилмаса, у трансфер бозорига олиб чиқилади.



Парижликлар бу сафар Мбаппени олиб қолишга ҳаракат қилишмайди, буни Ал Хелайфи маълум қилди. Ҳа, у сиз ҳам Мбаппенинг сўнгги интервьюларидан биридан сўнг шундай хулосага келиш мумкин эди. Француз ПСЖнинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликлари ҳақидаги саволга жавоб бераркан, муаммо жамоани йиғишда ва бу иш билан шуғулланаётганлардан ташкил топишини айтди. Бундан ташқари, футболчи жамоада ҳам, клубда ҳам тез-тез келишмовчиликлар бўлиши, умуман бутун ташкилот бўйича кўплаб ноаниқликлар борлигини очиқ айтди.

Мбаппе ҳақиқатни айтганда ҳам, бу ПСЖдаги ҳеч кимга ёқмайди. Килиан "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси сифатида жамоадошлари, мураббийи, клуб раҳбарияти ва хўжайинлар, умуман барчасини танқид қилган кумири Криштиану Роналду йўлидан бормоқда. Португалиялик шундан сўнг гарчи миш-мишларга кўра агенти Чемпионлар лигасида клуб қидирган бўлса ҳам, Саудия Арабистонига равона бўлди. Француз албатта саудияликлар томон йўл олмайди, аммо бундай баёнотдан сўнг уни яна парижликлар таркибида тасаввур қилиш қийин.

Инсайдер Фабрицио Романо Мбаппенинг сўзларига раҳбарият ҳам, жамоа ҳам ёмон муносабат билдирганини аниқлади. Бир томондан, футболчи уларни ҳимоя қилаётгандек, бошқа томондан, сўзлари билан уларнинг даражаси Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун етарли даражада юқори эмаслигини назарда тутган. Ал Хелайфи агар жамоанинг даражаси Килианни қониқтирмаса, у кетиши мумкинлигини айтди. Француз номига ҳатто парижликлар собиқ директори Леонардодан ҳам мурожаат бўлди. У яқинда берган интервьюсида форварднинг атрофида жамоа тузиш қийинлиги, сабаби у лойиҳа марказида бўлишни хоҳласа ҳам, ортидан жамоани эргаштира олмаслигини айтди.



Катта баёнотлар ва раҳбарият билан барбод бўлган муносабатлардан сўнг фақатгина битта ҳал қилинмаган масала қолмоқда: ПСЖ Мбаппени кимга ва қанчага сотади. "Реал" бу сафар ўзини жим тутмоқда ва ҳеч қандай жиддий ҳаракатлар қилмаяпти, ҳеч бўлмаганда оммавий равишда. Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" аслида ўйинчи билан фаол тарзда алоқадалар. Томонлар ҳаттоки турли вазиятлар учун режалар ишлаб чиқишган, аммо якун битта бўлиши керак – Килианнинг "қироллик клуби"га ўтиши. Бу ҳозир, қишда ва келаси ёзда ҳам рўй бериши мумкин.

"Реал" учун молиявий жиҳатдан Мбаппе билан бир йилдан сўнг эркин агент мақомида шартнома имзолаш оптимал вариант бўлар эди. Аммо, президентнинг сўзларига кўра, ПСЖ бунга йўл қўймайди. Агар Килиан кетмоқчи бўлса, бу фақат сотув орқали. Парижликлар эндигина ўзларини ва қандай бўлмасин ишларини қадрлашни бошлашмоқда. Мбаппе 5 йилдан бери жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг эҳтимолий кетиши – йўқотиш, аммо бундай муносабатга тоқат қилиш мумкинмас. Ўйинчилар амалдаги шартномалари бўлиб туриб, ОАВ орқали бутун ташкилотни жазосиз танқид қилолмайди. Ал Хелайфи Килиан билан бўлаётган вазият ҳақида гапирар экан, ҳеч ким клубдан юқори эмаслигини айтди. Буни энди амалда кўрсатиш пайти келди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика