Мбаппе: "Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ"
05 окт 2021 11:31
Новости
Мбаппе: "Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ"
"Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ. Доимо термада текинга ўйнайман. Аммо шу билан бирга термада муаммо чиқаришни истамайман.
Шундай пайт келдики, муаммо яратаётганимни ҳис қилдим. Бошқа инсонлар ҳам буни сеза бошлади. Уларнинг айтишига кўра, менинг эгоистлигим сабаб жамоа мағлуб бўлган. Мен бўлмаганимда терма ғалаба қозониши мумкин эди.
Асосийси - Франция термаси. Агарда терма менсиз яхшироқ ўйнайдиган бўлса, термадан кетишга тайёрман.
Мамлакат футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре билан учрашдим ва буни муҳокама қилдим. Швейцарияга қарши ўйинда урилмаган пенальтидан кейин "маймун" деб ҳақорат қилишгани мени шокка солиб қўйди.
Тан оламан, пенальтидан ура олмаганим - менинг айбим. Бироқ кўпроқ қўллаб-қувватловни кутгандим. Албатта, буни талаб қилмайман. Лекин бундай ҳолатларда одамни ерга уришингизни истамайман.
Терма мағлуб бўлганида барча жахл отига минишини тушуниб турибман. Мен фақатгина "маймун" сўзига жиддий эътибор беришингизни сўраб қолган бўлардим.
Айни дамда барчаси ортда қолди. Франция термаси қаттиқ яхши кўраман", - деди футболчи.
Комментарии