RU

Последние новости

01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

Мбаппе Польшага қарши ўйиндан кейин жаримага тортилди Новости

Мбаппе Польшага қарши ўйиндан кейин жаримага тортилди

Франциялик футболчи Килиан Мбаппе мундиал регламентини бузгани учун пул тўлайди.

Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати доирасида Франция - Польша учрашувининг энг яхши футболчиси совринни қўлга киритди ва регламентга кўра, матбуот анжуманида иштирок этиши керак эди. Бироқ Мбаппе бунга рад жавобини берди.

"Мен турнирга эътиборимни қаратишим лозим. Бир нарсага эътибор қаратганимда, бошқа нарсага куч сарфлашни истамайман. Шу боис матбуот анжуманига боришни хоҳламадим. Жаримани ўзим тўлайман. Федерация футболчиларнинг шахсий қарорлари учун пул тўламаслиги керак", - деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Франция жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Килиан Мбаппе иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика