RU

Последние новости

01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  12 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  31 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  2 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  2 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  10 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6

Мбаппе муносиб эдими? Новости

Мбаппе муносиб эдими?

Ҳаммаси 2016 йили ФИФА ва “France Football”нинг йўллари айро тушганидан бошланган.

Кеч бўлсада муносабат билдиргим келди. Аслида ҳаммаси жойида биров экканини бошқа бириси ўриб кетмаяпти. Месси “The Best” совринини ҳақли равишда қўлга киритди. Ҳаммаси 2016 йили ФИФА ва “France Football”нинг йўллари айро тушганидан бошланган. Ўшандан бошлаб “France Football” ўзининг “Олтин тўп”ини, ФИФА эса “The Best”ини йилнинг энг яхши футболчиларига топширишни бошлади. Табиийки йилнинг энг яхшисини аниқлашда икки томон доим ҳам бир хил натижа қайд этишмайди. Мунозараларнинг келиб чиқиши ҳам шундан аслида. Қуйида 2016 йилдан буён “The Best” ва “Олтин тўп”ни қўлга киритган футболчиларга эътибор қаратамиз.

  Кўриб турибсизки, сўнгги 3 йилда совринларни турли футболчилар олишган. “France Football” 2020 йилда пандемия сабаб маросим ўтказмаган бўлса, ФИФА полшалик футболчига энг яхши футболчи мақомини берди. 2021 йилда “Олтин тўп” мунозарали тарзда Лео Мессига топширилди, ФИФА эса Робертни кетма-кет иккинчи бор тақдирлади. “France Football” айнан шу жойда хатога йўл қўйди, кейинчалик Мессининг ўзи ҳам буни таъкидлаганди. 2022 йилда Бензема “Олтин тўп” совринига муносиб кўрилди (ҳақли), ФИФА эса куни кеча 4 йилликнинг энг катта мусобақасида асосий қаҳрамонга айланган Лео Мессини энг яхши деб топди. Олдингиларидан фарқли бу сафар ФИФА ҳам “France Football” ҳам адолатли қарор чиқарди.

Мбаппе муносиб эдими?


Фикрлар субъектив, ҳамманинг ўз қарашлари бор. ЖЧ финалчилари ва ўз жамоаларининг лидерлари бўлган икки футболчи ўзаро таққос қилинганда титул юқори планга чиқади. Чемпион Аргентина бўлди ва аргентиналиклар ФИФА томонидан энг яхшилари деб топилишди. Агарда чемпион таркибида Месси каби персона бўлмаганда дейлик Ди Мария, ФИФА тахминимча Килиан вариантида тўхталарди. 2018 йилги мундиал финалчиси Лука Модрич ўша йили “Олтин тўп”га ҳам “The Best”га ҳам муносиб кўрилганди (Роналдудан “Олтин тўп” ўғирланди дейдиганлар ҳам бўлган). Бу ерда ҳаммасини Месси фактори ҳал қилди, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Интрига.



Буёғига «ФИФА» ва “France Football” ўртасидаги рақобат давом этади. Олдинлари “Олтин тўп” соврини “The Best”дан залворлироқ эди, энди эса тафовут анча қисқарган. Бу борада ҳам ҳар кимнинг ўз қарашлари бор.


Жалолиддин Халилов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика