Мбаппе 2021 йилнинг ёзида АПЛ клубига ўтишни хоҳламоқда
22 окт 2020 12:47
Новости
Мбаппе 2021 йилнинг ёзида АПЛ клубига ўтишни хоҳламоқда
Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини АПЛда давом эттиришга қизиқмоқда.
21 ёшли футболчига "Ливерпуль" бош мураббийи Юген Клоппнинг ўйин услуби ёқмоқда, шу сабаб француз фаолиятини келаси ёздан "Энфилд"да давом эттирмоқчи.
Хабарларга кўра, Мбаппенинг хизматларига шунингдек Мадриднинг "Реал" клуби ҳам қизиқишни давом эттирмоқда.
Мбаппенинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Олдинроқ хабар берилганидек, Париж клуби франциялик футболчига янги 5 йиллик шартнома тайёрлаши хабар қилинган эди.
Мбаппе жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.
Комментарии