RU

Последние новости

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  0 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади Новости

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин чинакам ўртоқлик мақомида бўлди. Масалан, ҳар икки жамоанинг битта самолётда Наманганга бориши бунга яққол мисол. Менга кўпроқ ўйиндан кейин "исландча қарсак" ка ганалик футболчиларнинг ҳам туриб бергани маъқул келди. Айтайлик, бошқа жамоа бўлганида мағлубиятга учрагани боис дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олиши ҳам мумкин эди. 

Анчадан бери тўлиқ таркиб йиғилганини кўрмагандик. Легионерлар ҳам келди, таркиб оптимал кўринишда бўлди. Биз майдонда кутган Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Отабек Шукуров каби футболчилар минглаб мухлислар қаршисида маза қилиб тўп тепишди. 

Ўйинда ҳаяжон, шу билан бирга босим ҳам юқори бўлди. Бўш жой қолмаган трибуналар қаршисида ўйнар экансан, хаёлинг фақат ғалабада бўлади. Бундан бошқасини кўз кўрмайди. Бу ўринда футболчиларимиз рақибнинг даражаси ва қайси таркиб билан келганига умуман эътибор бермасликлари керак эди ва шундай бўлди ҳам. Зеро, миллий терма жамоа йиғилиб кимга қарши ўйнамасин, доим мухлислар диққат-марказида бўлади. 

Ўйиндаги тезкор гол футболчиларимиз руҳиятини баландлатиб юборди. 4-дақиқадаёқ Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси билан ҳисоб очилиши жамоамизга қўшимча куч берди. Футболчилар кетма-кет голлар уришни шунчалик хоҳлашдики, кейинги дақиқаларда омад юз ўгираверди. Ўзи кўп ўйинларда шундай бўлиб туради: кўп гол уришни истаган жамоанинг бироз омади келмай қолади. Бундай вазиятларда совуққонлик етишмайди. 

Муҳими эса якунда барибир ғалаба қозонганимиз. Стадионни тўлдириб турган мухлислар уйга хушкайфиятда кетишди. Ўйиндан олдин Гана таркиби кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда Б таркиб бўладими ёки В таркибми, муҳими бу эмас. Муҳими, уларнинг Гана терма жамоаси сифатида Ўзбекистонга келгани. Футболчиларимиз майдонга чиқач, рақибнинг даражаси ва рейтингини унутиб, бор эътиборни футбол ўйнаш ва ғалаба қозонишга қаратишди. Агар рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганида, бу нарса бизга қимматга тушиши мумкин эди. 

Энди орадан уч кун ўтиб Ироққа қарши баҳсни ўтказамиз. Айтиш мумкинки, бу бирмунча қийин беллашув бўлади. Зеро Ироқнинг ҳозирги таркиби ҳам жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. Улар ҳам энг кучли футболчиларини майдонга туширади. 

Гана билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қилмайди. Лекин Ироққа қарши баҳсдаги натижа таъсир қилса керак. Шу боис кейинги ўйиндаги ғалаба икки карра куч бағишлаши аниқ. Энг асосийси мазкур иккита учрашувдан мураббийларимиз қандай хулоса чиқариши. Чунки ҳаммаси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичининг қолган турлари йўлида қилинаётганини унутмайлик. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика