RU

Последние новости

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Майдондаги муросасиз кураш: А Серия 33-тур превьюси Новости

Майдондаги муросасиз кураш: А Серия 33-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Специя" - "Интер"

Албатта, Тиагу Мотта учун бу учрашув жуда муҳим. Лекин мушаклари шикастлангани туфайли Бурабия ва Манай ўйинни ўтказиб юборишади. Бироқ қолганлар жамоасига ёрдам бериш учун сафда туришибди. Стефан Де Врей бу турни ҳам ўтказиб юбориши мумкин, катта эҳтимол билан унинг ўрнига Д`Амброзио майдонга тушади. Шунингдек, Жекога дам берилиши керак. Индзаги ҳужумда Лаутаро ва Корреани ўйнатиши мумкин.

Охирги ўзаро баҳсда "Интер" уйда 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган эди. "Қора-кўклар" скудетто учун бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда. "Специя" эса уларга жиддий қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.


"Милан" - "Женоа"

Сўнгги вақтларда "Милан" яхши формада эмас. Жароҳати туфайли Ибрагимович ва Флоренци жамоасига ёрдам беролмайди, Алессио Романьоли майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди. Ребич бошланғич таркибда ўйнаши ҳали муҳокама қилинмоқда. Умуман олганда, бошқа ўзгаришлар йўқ. "Грифонлар" элитада жон сақлаб қолиши томондан бу ўйин улар учун жуда муҳим. Лазаретдаги ўйинчилар тикланиб улгурадими ёки йўқми, муаммо шунда. Бу охирги паллада ойдинлашади.

"Милан" чемпионат доирасида "Женоа"ни қийинчиликсиз мағлуб этган. Бироқ Кубокдаги учрашувда дуранг қайд этилган ва қўшимча вақтдагина "Милан" 2та гол уриб, кейинги босқичга йўл олган. "Грифонлар" тартибли ўйнаб, қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишади, бироқ "россонери" ғалабасиз серияга нуқта қўйишига ишонамиз.


"Ювентус" - "Болонья"

Пауло Дибала майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Асосий таркибда Влахович-Мората жуфтлигини кўришимиз эҳтимоли юқори. Уларни Закария, Рабьо ва Артур учлиги қўллаб-қувватлайди. Фақат бунинг учун бразилиялик сафга қайтиб улгуриши зарур. Акс ҳолда, Данилони таянч ярим ҳимоячи ролида кўришимиз ҳам мумкин. "Болонья" ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа учрашувга яхши кайфиятда боради. "Россоблу" "Сампа"га қарши баҳсдаги "ғалаба таркиби"ни ўзгартирмаса керак, чунки жароҳатлар йўқ.

Ўтган тур "Юве" сафарда ғалаба қозонган (2:0). "Кекса синьора" бу гал ҳам фаворит ҳисобланмоқда. Скудетто учун пойгага қўшилиб олиши қийин бўлса-да, очко тўплаши зарур. Тўғри, "Болонья" ҳам ҳозир яхши формада, аммо муваффақиятли сериясини давом эттириши бироз қийин, назаримизда.


"Наполи" - "Рома"

Спаллетти катта эҳтимол билан ўтган тур жуда ёмон ўйнаган Заноли ёрдамидан фойдаланади. Чунки ўнг қанот ҳимоячиси роли учун номзодларнинг барчаси сафдан чиққан. Шунингдек, сон мушакларидаги муаммоси сабабли Петанья учрашувни ўтказиб юборади. Жозе Моуриньонинг эса барча ишлари жойида ва "Рома"нинг ҳамма футболчиси сафда шаъй туришибди. Шу сабабли, "Буде-Глимт"га қарши оғир баҳсдан сўнг, фақатгина уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, майдонга тушириш кифоя.

Очиғи, охирги ўзаро баҳс бироз зерикарли бўлган ва ҳисоб очилмаган. Бу учрашув эса анча қизиқдек туюляпти, чунки икки клуб ҳам юқорироқ ўрин учун курашади. Ташаббус асосан "Наполи"да бўлади ва ғалаба қозониш эҳтимоли ҳам юқори.


"Аталанта" - "Верона"

Табиийки, Европа Лигасидан чиқиб кетиши жамоанинг бу баҳсга руҳий жиҳатдан тайёргарлигига таъсир қилмай қолмасди. Жан Пьеро Гасперини ротация борасида жиддий бош қотиришига тўғри келади. Сапата ортида Пессина ва Пашаличнинг майдонга тушиш эҳтимоли юқори. "Верона"да эса таркиб борасида муаммолар йўқ. Фақатгина ярим ҳимоячи Баракнинг майдонга тушиши ёки туша олмаслиги ҳозирча ноаниқ. 

Жамоаларнинг аввалги тўқнашувида "Аталанта" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу сафар бергамоликлар ўз майдонида ўйнайди ва яққол фаворит саналади. Аммо жамоанинг охирги натижаларидан келиб чиқсак, фикр билдиришга шошилмаган маъқулдек. "Верона" осонгина уч очкони совға қилмаслиги аниқ ва шу сабабли ҳам бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика