RU

Последние новости

16:34"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди  0 16:20Суперлига. 30-турдан ОНЛАЙН натижалар  23 15:57"Кристал Пэлас" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 15:26Рафинья "Барселона"ни АПЛ клубига алмаштириши мумкин  2 14:42Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 13:32Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди  3 12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  6 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  4 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  20 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  41 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  3 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  12

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Новости

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади.

 Акбар Усмонов эса 55та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 

Шундан кейин футболчининг мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

Мавсум якуни ҳақида
- Чемпионатни ажойиб руҳда бошладик . Мазмунли ўйинларни ўтказдик . Заҳира ўриндиғида муаммолар бўлса ҳам қўлдан келганча чемпионлик учун курашдик. Кутилмаганда йўқотилган очколар сабабли чемпионликдан мосуво бўлдик.

Чемпионлик пойгасидан чиқиш кетиш борасида
- Биринчи даврадан сўнг ҳам 1-ўринда бораётган эдик. Лекин чемпионат давомида заҳира ўриндиғимиз анча кичрайиб кетди. Жароҳатлар, ортиқча сариқ карточкалар натижаларимзга таъсир кўрсатмай қолмади. Керагидан ортиқ очколарни йўқотдик. Якунда бу йўқотилган очколар қимматга тушди ва жамоамиз медалларсиз қолди.

Мавсум тўпурари бўлиши хусусида
- Мавсум давомда голларим сони балки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар имкониятларимдан фойдаланаверсам легионер сифатида топ жамоаларда ўйнаётган бўлардим (кулади). Бу мавсум “Локомотив” учун урилган барча голларим мен учун қадрли бўлди.

Молиявий ҳолат ҳақида
- Тўғриси, 1-ўринда кетаётганимизда молиявий тарафлама ҳам муаммолар бўлди. Аслида бу баҳона бўлиши керак эмас. Лекин ҳар соҳада молиявий рағбат муҳим ўрин касб этиши бор гап!!!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика