RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  6 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  6 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  30 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак? Новости

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Бу ҳақда миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Бу йилги – “корона” қатор ўзгартиришлар киритган чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Мавсум давомида пандемия сабаб юзага келган вазиятларни тўғри баҳолаган ҳолда тақвим тузиб, давом эттиришга эришилган чемпионатни саломатлик нуқтаи назаридан жамоаларда жиддий "инцидент"ларсиз якунлашда ПФЛнинг самарали ташкилотчилигини алоҳида эътироф этмасак инсофдан бўлмас. Март ойининг қоқ ўртасидаёқ тўхтатилган чемпионатдаги танаффусда футболчилар аввалига индивидуал, кейин эса жамоавий машғулотлар ўтказиб, сўнггида тиғиз график асосида шу кунгача етиб келишди ва яхшигина юклама олиб улгуришди. Олдинда кубок ўйинлари қолди, холос. “Блиц турнир” кўринишидаги кубок ўйинларини кимдир эрта, кимдир кечроқ якунлашига тўғри келади. Хўш, шундан сўнг, жамоаларнинг кейинги мавсум олди йиғинигача, футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Ушбу муҳим саволга тиббий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, футболчиларнинг дам олиш муддати 3 ҳафтани ташкил қилиши тўғри ҳисобланади. Масалан: 8-декабрда кубок баҳсларидаги юришини тўхтатган жамоа бемалол янги йил байрамидан сўнг йиғилиши, финалга етиб борган клуб эса 10-январларда йиғин бошлаши мумкин (“ОЧЛ” иштирокчиларида бироз ўзгариш бўлиши мумкин). Барибир, дам олиш муддатининг биринчи ярми пассив дам олиш билан ўтса, иккинчи ярми актив ҳолда (жамоа мураббийлари тузиб берган индивидуал машғулотлар билан) ўтказилади.

Жамоани жисмонан мавсумга тайёрлаш учун 6 ҳафта етарли эканини инобатга олсак мавсумни бемалол февралнинг иккинчи ярмида бошлашимиз ҳам мумкин (ёзнинг жазирамасида футболчиларга етарли дам бериш ва кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олиш учун). Ҳар қалай бу вариант, ўйинлари март ойига режалаштирилган терма жамоамиз учун ҳам фойдали, қолаверса март ойида икки тур ўйнаб улгурмай, яна узоқ муддат танаффус қилгандан яхшироқ).

Нима бўлганда ҳам кейинги мавсум, мухлислар соғинган ва кўниккан одатий шароитда ўтади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев ўз каналида.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика