Маурисио Почеттино: "Натижадан ажабландим"
24 фев 2017 19:28
Новости
Маурисио Почеттино: "Натижадан ажабландим"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз майдонида "Гент" билан ўтган ўйиндан кейин жамоасининг Европа лигасидан чиқиб кетганини изоҳлаб ўтди.
"Натижадан жуда ҳам ажабландим. Баҳсни жуда яхши бошладик, гол уришимиз мумкин эди. Лекин қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик ва шундан кейин бироз қийин бўлди. Футболчиларим билан фахрланаман. Биз жасур бўлдик ва вазиятлар яратдик. Якунда иккинчи голни урдик. Аммо, бундан кўп ура олмадик. Иккинчи бўлимда анча фаол ҳаракат қилдик", - дейди Почеттино.
Комментарии