Маурисио Почеттино: "Мухлислар истаганини қилиши мумкин, биз тўғри йўлдамиз"
18 сен 2023 14:46
Новости
Маурисио Почеттино: "Мухлислар истаганини қилиши мумкин, биз тўғри йўлдамиз"
"Пул сарфларкансиз, сизда мақсад пайдо бўлади. Ғалаба қозона олмасангиз мухлислар ранжиши ва танқид қилиши нормал ҳолат. Бироқ мен ишқибозларга айтишим мумкинки, улар билмайдиган ва биз ўзгартира олмайдиган ҳолатлар мавжуд. Ўтган ишни ўзгартира олмаймиз. Таркибимизда жароҳатланганлар жуда кўп. Ҳамма сафга қайтса, бизда ажойиб таркиб юзага келади. Тўлиқ таркиб билан катта натижаларга даъвогарлик қила оламиз.
Биз мавсум стартидан барча ўйинчилар хизматидан фойдалана олмаймиз. Айтингчи, бундай вазиятда нима қила оламиз?
Мухлислар истаганини қилиши мумкин. Биз эса қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини биламиз. Ишончимиз кучли, аммо бугунги кунда бизнинг 12 футболчимиз лазаретда. Захира ўриндиғида 3-4 нафар ёш футболчи ўтирибди. Йиғлашим керакми? Шунчаки чорловни қабул қилиб, муаммони ҳал қилиш йўлини топишим зарур".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии