Маурицио Сарри: "Роналду билан муносабатим яхши"
25 ноя 2019 20:50
Новости
Маурицио Сарри: "Роналду билан муносабатим яхши"
"Кеча, у жамоадошлари билан шуғулланди. У яхшиланиб бормоқда. Унинг ҳолатини бугун ва эртага баҳолаймиз ва қарор қабул қиламиз. Лекин, факт шундан иборатки, кеча у клубдошлари билан тўлиқ машғулот ўтказди. Бу яхши.
Роналду билан муносабатим яхши. Агар кўп ғалаба қозонган футболчи алмаштирилганида жаҳли чиқса, бу унда мотивация бисёр эканини англатади. Ўйинчилар алмашганида аччиқланишини 25 йилдан бери кўриб келмоқдаман.
Бир вақтнинг ўзида Дибала, Игуаин ва Роналдуни майдонга тушириш уларнинг характериситикалари туфайли қийин. Аммо, учаласи ҳам биргаликда қандай ўйнаши ва ўзини қулай ҳис қилишини билади. Асосий таркибда иккита жой учун бизда 3 та кучли ҳужумчилар бор. Мавсум бошида аниқ кўриниб турганидек, ҳеч ким 65 та ўйинда ўйнай олмайди. Жой ҳамма учун топилади.
"Атлетико"га қарши ўйиндан хавотирда эмасман. Улар қийин жамоа, аммо биз гуруҳда биринчи ўрин қандай муҳимлигини ўйлашимиз шарт", – дейди Сарри.
Комментарии