Маурицио Почеттино: "Соннинг жамоага қайтгани яхши"
29 янв 2019 22:58
Новости
Маурицио Почеттино: "Соннинг жамоага қайтгани яхши"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурицио Почеттино жамоанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Шанба куни "Тоттенхэм" клубига етиб келган Сон Хён Мин яхшигина дам олишга улгурди ва эртанги ўйинда майдонга тушади. Захирадан ёки асосий таркибда? Буни кўрамиз. Лекин, Соннинг жамоага қайтгани яхши бўлди. Биз жуда оғир ҳафтани ўтказдик. 4 кунда иккита мусобақадан чиқиб кетган бўлсак-да, АПЛдаги ўйининмизни интизорлик билан кутяпмиз. Ўйлашимча, тўхтаб қолмаслигимиз керак. Жамоадаги ҳар бир футболчи навбатдаги учрашувга тайёр. Уч очко олишга ва турнирдаги ҳолатимизни яхшилашга интиламиз" — дейди Почеттино.
Эртага "Тоттенхэм" - "Уотфорд" учрашуви бўлиб ўтади (Тошкент вақти 01:00, 31 январь).
Комментарии