RU

Последние новости

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  2 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  9 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

"Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази иш бошлади Новости

"Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази иш бошлади

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар футболи жаҳондаги етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Агарда тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1988 йили мамлакатимизда ногирон-ампутантлар футболига асос солинган. Ногирон-ампутантлар терма жамоамиз аъзолари беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 ( Ўзбекистон), 2007 (Туркия). 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган бўлишса, 1988 (кумуш) ва 2002 йилги (бронза) мундиалнинг совринли ўринларни банд этишган. 

Шунингдек, “Раҳм-шавқат“ (1989, 1990, 1991 йиллар), “Труд“ газетаси соврини (1991 й), “Ғалаба куни“ (1992 й), “Спартак Кубоги“ (1993 й), “Байналминал жангчилар“ соврини (1993 й), “Ногиронлар футболи ассоциацияси“ (1993 й), “Рождество“ (1995, 1996, 1997 й.й.), Россия очиқ чемпионати – (1996 й), Грузия ногиронлар федерацияси соврини (1998 й), Халқаро ногиронлар фестивали (1999 й), Россия ногиронлар Иттифоқи соврини (2006 й), МДҲ Кубоги (2007 й), сингари халқаро турнирларда бош совринни, қолаверса, Европа очиқ чемпионати (1999 й), Россия очиқ чемпионати (2006 й) бронза медалларга эгалик қилишган.

“Матонат футбол“ ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази – 2020 йил 17 январь куни давлат рўйхатидан ўтди. Айни пайтда ўз низомига эга. Марказ ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Хусусан, “Матонат“ ногирон-ампутантлар футбол жамоасининг аввалги шон-шуҳратини қайта тиклаш, республикамиз вилоятларида имконияти чекланган аммо спортга ва футболга қизиқиши бўлган инсонларни излаб топиш, мамлакат терма жамоасига муносиб ўринбосарларни тайёрлашдан иборат. 

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, 2020 йил 27, 28 ва 29 март кунлари “21 март – Наврўз умумхалқ байрами“га бағишланган футбол турнири уюштирилиши режалаштирилган. Мазкур турнир – Ўзбекистон чемпионати мақомида ташкил этилади. Яъни, 17 йиллик танаффусдан сўнг ногирон-ампутантлар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда марказ ходимлари томонидан бўлажак мусобақага тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда. Чемпионатнинг низоми ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика