Матич: "МЮ Чемпионлар лигаси гуруҳида биринчи бўлиши учун яхшигина куч сарфлаши керак"
11 сен 2017 17:12
Новости
Матич: "МЮ Чемпионлар лигаси гуруҳида биринчи бўлиши учун яхшигина куч сарфлаши керак"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ҳақида фикр билдирди.
Манкунианлар биринчи учрашувни 12 сентябрь куни "Олд Траффорд"да "Базель"га қарши ўтказади.
"Чемпионлар лигаси - Европанинг кучли жамоаларига қарши ўйнаш имкониятини берадиган, муҳим турнир. Ҳаяжондаман. "Олд Траффорд"даги 70 минг мухлис қаршисида ўйнаш ёқимли. Биз учун ажойиб кеча ва яхши натижа бўлади деб умид қиламан.
Бутун Европанинг футболини кузатиб бораман. "Бенфика" сафида "Базель"га қарши ўйнаганман. Бу қийин рақиб эканлигини биламан. Гуруҳимизда яхши жамоалар бор. Биз гуруҳда биринчи бўлишимиз учун яхшигина куч сарфлашимиз керак" - дейди Матич.
Комментарии